Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
Энди камера олдида тезликни пасайтириб, кейин яна тезликни ошириш фойда бермайди.
Қозоғистонда автомагистралларда ўртача тезликни оширган ҳайдовчилар жаримага тортилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган тегишли ўзгартиришлар 4 декабрдан кучга киради, деб ёзди Nur.
Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Чингис Алекешевнинг тушунтиришича, шаҳарлараро ва республика миқёсидаги автомобил йўлларда ўртача тезликни оширганлик учун жавобгарлик жорий этилган. Яъни, камера олдида тезликни пасайтириб, кейин яна тезликни ошириш энди фойда бермайди.
Қоидабузарлар чегарадан ошиб кетганига қараб 5 дан 40 МКҲ (энг кам ҳисоб кўрсаткичи, 35 дан 277 долларгача) маъмурий жарима тўлаши керак бўлади.
Аввалроқ транспорт вазири Марат Қорабоев ўртача тезлик видеокамералар ёрдамида ҳисобланишини айтганди.
«Сиз йўлда А нуқтага кирасиз, Б нуқтада чиқиб кетасиз ва камера ўртача тезликни ҳисоблаб чиқади. Агар умумий тезлик юқори бўлса, жаримага тортиласиз», деди у.
Мавзуга оид
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
16:12 / 10.04.2025
Экологик носоз автомобиллар ҳайдовчиларига чора кўрилади
14:36 / 01.04.2025
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
19:19 / 25.03.2025