Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
Янги талаблар хориж корхоналарига Брюсселнинг «яшил» технологияларни ривожлантириш стратегияси доирасида грантлар олиш имкониятини тақдим этади.
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқариш корхоналарини Европага жойлаштириш ҳамда хориж компанияларининг бозорга кириш шарти сифатида ўз интеллектуал мулки билан бўлишишни талаб қилади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Европа Иттифоқининг икки амалдори сўзларига кўра, янги талаблар хориж корхоналарига Брюсселнинг «яшил» технологияларни ривожлантириш стратегияси доирасида грантлар олиш имкониятини тақдим этади. Батареялар ишлаб чиқариш бўйича 1 миллиард евролик субсидия ажратишни назарда тутувчи бундай тендер биринчи декабр ойида ўтказилади. Ушбу пилот лойиҳа, уларнинг сўзларига кўра, «ЕИнинг бошқа субсидиялаш схемаларига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин».
Брюсселнинг янги талаблари Хитойдаги мавжуд қоидаларга ўхшаб кетади — ХХР хориж компанияларини мамлакат бозорига киришлари эвазига уларни интеллектуал мулки билан бўлишишга мажбурлайди. Таъкидланишича, Хитойга нисбатан талабларни кучайтириш орқали ЕИ «қатъий экологик нормаларга бўйсунувчи иттифоқдаги компанияларини ҳимоя қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш» ниятида.
Июл бошида Брюссел Хитойда ишлаб чиқарилган электромобиллар импортига 17,4 фоиздан 37,6 фоизгача бож жорий этганди. Еврокомиссияга кўра, бундай чоралар ишлаб чиқарувчиларга берилаётган «ноқонуний субсидиялар» сабаб қабул қилинган. Ўз навбатида Хитой 4 ноябр куни Жаҳон савдо ташкилотида ўзида ишлаб чиқарилган электр транспорт воситаларига Европа Иттифоқи томонидан божхона тўловлари оширилгани туфайли баҳс бошлаганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025