Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода чўлдан саксовул синдириб олиб кетаётганларга 40 млн сўм жарима қўлланди
Бухорода саксовул кушандаларига қарийб 40 миллион сўм жарима белгиланди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, Бухоро вилоятида ўтказилган рейд давомида Ромитан ва Олот туманлари чўл ҳудудларидан саксовул ўсимликлари синдириб олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ромитан тумани ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича 2 кишига 18 млн 750 минг сўм жарима белгиланди ҳамда табиатга 6 млн 195 минг сўм зарар етказилган (жами 24 миллион 945 минг сўм).
Олот туманида эса фуқаро М.А.га 9 млн 375 минг сўм жарима қўлланди ҳамда табиатга 5 млн 250 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди (жами 14 миллион 625 минг сўм).
Мавзуга оид

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди

14:03 / 11.05.2025