Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дума Украинада жанг қилаётганларнинг қарзидан кечиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Россия парламенти қуйи палатаси томонидан қабул қилинган янги қонун Украинада жанг қилаётган сафарбар этилган, муддатли ва шартнома асосидаги ҳарбийлар учун 10 миллион рублгача бўлган муддати ўтган кредитларни ҳисобдан чиқаришни назарда тутади.
Россия Федерацияси Давлат думаси 19 ноябр, сешанба куни иккинчи ва учинчи ўқишда қонун қабул қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Украинага қарши урушда қатнашаётган сафарбар қилинганлар, чақирилувчилар (курсантлардан ташқари) ва шартнома бўйича аскарлар учун 10 миллион рублгача муддати ўтган кредитларни ҳисобдан чиқариш назарда тутилади. Гап 2024 йил 1 декабргача шартномалар тузилган ва қарзни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга кирган ёки ижро иши қўзғатилган кредитлар ҳақида бормоқда.
«Фуқароларнинг маълум бир тоифаси учун 10 миллион рублгача ҳисобдан чиқарилиши мумкин — улар сафарбарлик пайтида ҳарбий хизматга чақирилганлар; муддатли ҳарбий хизматчилар (ҳарбий мактаблар ёки олий ўқув юртлари курсантлари бундан мустасно); ҳарбий хизматни ўтамаётган, лекин 2024 йил 1 декабрдан олдин бир йил ёки ундан кўпроқ муддатга ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида шартнома тузган бошқа фуқаролар, - дея аниқлик киритди «Интерфакс» агентлиги. - Ҳисобдан чиқариш ушбу тоифадаги фуқароларнинг турмуш ўртоқларига ҳам тегишли».
Давлат думаси веб-сайтида қонун қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарда «ҳозирда СВО иштирокчиларига нисбатан ижро процесси тўхтатилгани эслатиб ўтилади, аммо улар ижро йиғимидан озод этилмайди». Ушбу тўлов ундирилган сумманинг ёки ундирилиши керак бўлган мулкнинг 7 фоизидир.
19 ноябрда қабул қилинган қонун, шунингдек, ҳарбий хизматчининг кредит таътилини олиш учун ариза бериши мумкин бўлган имтиёзли даврни оширади — 30 кундан 180 кунгача.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025