Жамият | 08:59
1917
1 дақиқада ўқилади
621 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
Паст Дарғом туманидаги МЧЖ раҳбари новвойхонани газ тармоғига ноқонуний равишда улаган.
Энергия ресурслари талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Бош прокуратура маълум қилишича, Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги “Ю.М.А” МЧЖ раҳбари М.Ю. новвойхонани газ тармоғига ноқонуний равишда улаган. Натижада жами 621,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
09:51
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
07:30 / 20.11.2024
Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
10:39 / 18.11.2024
Метан заправкада 10 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
08:33 / 18.11.2024