Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
Ушбу функция фойдаланувчи ва чатбот ўртасидаги мулоқот контекстини кенгайтириш учун ёрдам беради. Обуначилар ҳар ой 20 доллар тўлов эвазига мазкур янгиликдан фойдаланишлари мумкин.

Фото: Getty Images
Googleʼнинг Gemini чатботи энди фойдаланувчининг қизиқишлари, иши ва нимани маъқул кўришига оид шахсий маълумотларини ҳам эслаб қолади. Ҳозирча ушбу функцияни фақат Gemini Advanced фойдаланувчилари ишлата олади.
Қайд этилишича, ушбу функция фойдаланувчи ва чатбот ўртасидаги мулоқот контекстини кенгайтириш учун ёрдам беради. Обуначилар ҳар ой 20 доллар тўлов эвазига мазкур янгиликдан фойдаланишлари мумкин.
Функцияни ўчириб қўйиш ҳам мумкин, аммо фойдаланувчи уларни ўчириб ташламагунча «хотиралар» сақланиб қолади. Google ушбу маълумотлар сунъий интеллектни такомиллаштиришда фойдаланилмаслигини ёки учинчи томонга берилмаслигини маълум қилган.
Gemini’нинг янги функцияси, масалан, фойдаланувчининг севимли таомини эслаб қолса, энг яқин ресторанларни қидириш сўровига жавоб берганда, чатбот суҳбатдошнинг истакларига мос вариантларни топишга ҳаракат қилади.
OpenAI компанияси апрель ойида ChatGPT Plus обуначилари учун шунга ўхшаш функцияни тақдим этганди. Кейинроқ хавфсизлик бўйича мутахассислар чатботдаги нуқсонни аниқлаб, бу жиноятчиларга ёлғон маълумотларни сақлаш имконини бераётганини маълум қилган эди.
Google компанияси Gemini нейротармоғини 2023 йил декабрда ишга туширганди. Компания уни сунъий интеллектнинг энг кучли ва самарали модели деб атаган. Gemini учта компонентни ўз ичига олади: Ultra (энг катта ва энг функционал), Pro (кенг кўламли вазифалар учун) ва Nano (аниқ вазифалар ва мобил қурилмалар учун). Уларнинг барчаси расмлар, аудио ва видеоларни қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид

20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда

23:07 / 17.04.2025
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди

23:21 / 15.04.2025
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди

17:41 / 14.04.2025