Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Архипелагда 2025 йил 1 январда ҳар бир туристдан меҳмонхона ёки бошқа турар-жой объектида қолганлик учун ундириладиган «яшил» солиқ миқдори икки баробарга ошади.
Малдив ороллари ҳукумати бюджетни тўлдириш учун туристлардан ундириладиган солиқни оширишга қарор қилди: гап «яшил» солиқ, туристик йиғим, аэропортда хизмат кўрсатилгани учун йиғим ва туристлик товар ҳамда хизматлар учун солқилар ҳақида кетмоқда.
Қайд этилишича, 2025 йил 1 январда ҳар бир туристдан меҳмонхона ёки бошқа турар-жой объектида қолганлик учун ундириладиган «яшил» солиқ миқдори икки баробарга ошади. Меҳмон уйлари ва хоналари сони 50 тадан кам меҳмонхоналарда қоладиган сайёҳлар учун кунига 6 доллар, йирик курортларда қолганлар учун эса кунига 12 доллар ундирилади.
2024 йил 1 декабрда бошлаб мамлакатга кириш учун ундириладиган йиғим ҳамда аэропортни ривожлантириш йиғими ҳам оширилади. Энди эконом-классда келадиган йўловчилар олдингидек 30 эмас, балки 50 доллардан тўлайди. Бизнес-класс йўлвочиларидан — 120 доллар, биринчи классдан эса 240 доллар (олдин 90 доллар эди) ундирилади. Бизнес-жет йўловчилари эса қарийб 1000 доллар тўлаши керак бўлади — улар учун ҳар бир йиғим миқдори 120 дан 480 долларгача оширилмоқда.
Хорижга саёҳат қиладиган архипелаг аҳолиси агар эконом-классда учса, йиғимлар ўзгармайди — 12 доллар. Аммо бизнес, биринчи класс ва хусусий самолётлар йўловчилари учун йиғимлар худди чет элликларга белгилангандек ошади.
Туристик товарлар ва хизматлар учун солиқ миқодир 2025 йил 1 июлдан 16 фоиздан 17 фоизга қадар кўтарилади.
«Туристларга солинадиган солиқлар миқдорининг оширилиши ғазнага қўшимча 175 миллион доллар олиб келиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 2023 йилда Малдив ороллари 1,8 миллион хорижлик туристни қабул қилган. Архипелагнинг туризмдан кўрадиган даромади 3,6 миллиард долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
07:09 / 23.04.2025
Кашмирда қуролли ҳужум оқибатида ўнлаб сайёҳлар ҳалок бўлди
23:14 / 17.03.2025
Таиланд хорижий сайёҳларнинг мамлакатда визасиз қолиш муддатини икки баравар қисқартирмоқчи
17:37 / 16.01.2025
КХДР чет эллик туристлар учун ўз чегараларини очди
07:40 / 02.12.2024