Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
Тошкентда давлат рақами “01 222 DAA” бўлган Malibu қизил чироқда ўтиб кетиб, пиёдани уриб юборишига бир бахя қолди.
Видеодан кадр
22 ноябр куни Тошкент кўчаларидан бирида давлат рақами “01 222 DAA” бўлган Malibu-1 автомобили светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланди.
Интернетда тарқалган видеода у пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган кишини уриб юборишига бир бахя қолгани кўринади.
Бундан ташқари, автомобил автобуслар учун ажратилган йўлакдан ҳаракатланган.
Kun.uz ушбу видео юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев билан боғланди. У ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Аввалроқ, тақиқланган жойдан бурилиб қоидабузарлик содир қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли «01 050 FVV» рақамли Malibu автомобили ҳайдовчисига қонуний чора кўрилгани хабар берилган эди.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025