Ўзбекистон | 14:18
1076
1 дақиқада ўқилади

Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи

Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг "Технопан" МЧЖ бош директори Евгений Ваулин билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

Суҳбат чоғида мазкур компаниянинг Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Россияда ўзбекистонлик мутахассисларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Евгений Ваулин таъкидига кўра, компания режаларида ўзбекистонлик потенциал ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш, жумладан, "Технопан" бренди остида сэндвич-панеллар ишлаб чиқаришни бевосита Ўзбекистонда йўлга қўйиш масаласи ҳам бор.

"Технопан" МЧЖ раҳбари ишлаб чиқариш жараёнларига ўзбек мутахассисларини – оддий ишчилардан тортиб муҳандисларгача жалб этишдан манфаатдор эканини билдирди.

"Бугунги кунда компаниянинг Новосибирск шаҳридаги корхоналарида юқори касбий фазилатларга ва юксак обрў-эътиборга эга 20 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари фаолият юритмоқда", - деди у.

Мавзуга оид