Жаҳон | 18:12
5996
1 дақиқада ўқилади

Филиппин пойтахтида ёнғин бошланди: мингга яқин уй ёниб кетди

Ёнғинни ўчиришга 36 та юк машинаси, 4 та ўт ўчириш катери, мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита вертолёти жалб этилган.

Фото: Re

Филиппин пойтахти Манилада 24 ноябр тонгидан бери давом этаётган ёнғин туфайли мингга яқин уй ёниб кул бўлди.

Манила ўт ўчириш хизматининг маълум қилишича, ёнғин Исла-Путтинг-Бато туманидаги уйлардан бирининг иккинчи қаватида бошланган ва кўп ўтмай бошқа хонадонларга ҳам тарқалган. Ёнғин қамраб олган ҳудудда 2 мингга яқин оила истиқомат қилади.

«Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ёнғинни ўчиришга 36 та юк машинаси, 4 та ўт ўчириш катери, мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита вертолёти жалб этилган.

«Мазкур ҳудуддаги уйлар осон ёнувчан материаллардан қурилгани боис ёнғинга бардошсиз ҳисобланади», — дея таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Филиппин пойтахти Манила шаҳридаги туманлардан бирида кучли ёнғин юз бериши оқибатида тахминан 15 минг киши бошпанасиз қолганди.

 

Мавзуга оид