Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада Мудофаа вазирлиги Хитойни Арктикада разведка маълумотларини тўплашда айблади
Ҳарбий идора раҳбари Уилям Блэрнинг таъкидлашича, Арктикадаги хитойлик тадқиқотчилар денгиз тубининг харитасини тузмоқда.
Хитойнинг Акртикадаги фаолияти илмий тадқиқотлар чегарасидан чиқиб, разведка маълумотларини тўплашга ўтган. Бу ҳақда Канада мудофаа вазири Уилям Блэр Галифаксда ўтказилган хавфсизлик форумида маълум қилди.
«Хитой бизнинг Арктикамизга икки усулда ёндашмоқда. Биринчиси — иқтисодий босим, минтақадаги ўта муҳим ва бошқа инфратузилмаларга инвестициялар орқали. Иккинчиси — ўзлари илмий тадқиқот деб атаётган йўналиш орқали», — дейди Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Блэрнинг сўзларига кўра, Канада хитойликларнинг Арктикадаги фаолияти илмий тадқиқот мақсадлари билан чекланиб қолмаётганини кузатиб бормоқда.
«Улар денгиз тубининг харитасини тузмоқда. Улар разведка маълумотларини тўплаяпти» — дея ойдинлик киритган Блэр.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Арктика минтақасида Россия-Хитой ҳамкорлиги кенгайиши хавфи ҳақида огоҳлантирганди. Пентагон котиби ўринбосари Кетлин Хикс АҚШнинг 2024 йилга мўлжалланган Арктика стратегиясини эълон қилар экан: «Биз Арктикада Хитой ва Россия ўртасида ўсиб бораётган тижорий ҳамкорликни кўряпмиз, Хитой Россиянинг Арктика энергиясидан фойдаланиши бўйича асосий қўллаб-қувватловчи», деган эди.
Мавзуга оид
22:55 / 21.04.2025
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди
00:24 / 09.04.2025
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025