Ўзбекистон | 16:28
578
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон банкларида «Газпромбанк» UnionPay карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

21 ноябр куни АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг «Газпромбанк»ига қарши санкциялар жорий қилган эди.

Фото: РБК

Туркия, БАА, Венгрия, Таиланд, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қатар, Виетнам, Жанубий Корея, Тунис, Миср, Аргентина, Жанубий Африка, Ўзбекистон, Греция, Хитой, Мўғулистон ва Марокаш банкларида UnionPay тўлов тизимининг банк карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди. Россиянинг «Газпромбанк» томонидан чиқарилган ушбу карталар бу мамлакатларда ишламаяпти, деб хабар берди ТАСС.

UnionPay карталари билан банкоматдан пул ечмоқчи бўлганда, техник хатолик ёки картага ушбу банк томонидан хизмат кўрсатилмаслиги ҳақида огоҳлантириш олинади. Хизмат кўрсатишни рад этиш «Газпромбанк»нинг корпоратив карталарига ҳам, UnionPay тизимидаги индивидуал карталарга ҳам тегишли.

Нашрнинг эслатишича, 21 ноябр куни АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкцияларнинг янги пакетини эълон қилди, унга ўнлаб жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, аввалроқ санкциялар қўйилмаган «Газпромбанк» ҳам бор эди. Шундан сўнг, банк мижозларини UnionPay карталари фаолиятидаги қийинчиликлар ҳақида хабардор қилди ва яқин келажакда нақд пул ечиб олишни маслаҳат берган эди.

22 ноябр куни «Газпромбанк» веб-сайтида UnionPay картасини расмийлаштириш имконияти йўқолди. Банкнинг таъкидлашича, UnionPay карталари Россия бўйлаб ишлашда давом этади.

Мавзуга оид