Тошкентда Epica ва Spark тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди
Мирзо Улуғбек туманида Epica ва Spark автомобиллари тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида автомобилда ёнғин содир бўлди.
Пойтахт ФВБ қайд этишича, ҳолат 24 ноябр куни соат 23:58 да туманнинг Шўртепа 2-тор кўчасида содир бўлган.
Ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 00:03 да етиб бориб, у соат 00:07 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025