Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари ўтказилиши режалаштириляпти
Москвада Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Россия маданият вазири Олга Любимова ҳамраислигида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қуйи қўмитанинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда Россия маданият вазирининг ўринбосари Андрей Малишев, Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов, Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов, шунингдек, икки давлат маданият вазирликлари вакиллари иштирок этди.
Россия маданият вазири Олга Любимова қуйи қўмитанинг мунтазам йиғилишлари ҳар йили қўшма иш натижаларини сарҳисоб қилиш ва истиқболдаги режаларни конструктив муҳокама қилиш имконини беришини таъкидлади. Аввалги, учинчи йиғилиш 2023 йил 22 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Учрашувда кинематография ва маданий меросни асраб-авайлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Кино мавзусини давом эттирган Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев россиялик шериклар билан биргаликда ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ҳақида гапирди.
Олга Любимова 2025 йилда Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қўйи қўмитанинг IV йиғилиши баённомаси имзоланди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025