Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади
Президент қарорига кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш тизими жорий қилинади.
“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:
- 2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;
- 2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилган эди.
Мавзуга оид
15:43 / 01.05.2025
Маданият муассасалари ходимларининг маошлари миқдори қайта кўриб чиқилади
18:38 / 28.04.2025
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
15:03 / 15.03.2025
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
16:54 / 12.02.2025