Жамият | 23:47 / 26.11.2024
900
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Юк машинаси ва Isuzu ўртасидаги ЙТҲ пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида содир бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Янгиҳаёт туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 26 ноябр куни соат 20:30 ларда Янгиҳаёт тумани 4Р21 кўчаси 40 ёшли Қ.А. бошқарувидагиюк транспорт воситаси ва 37 ёшли И.Қ бошқарувидаги Isuzu русумли транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Isuzu юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид