Хитойда Bank of China собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди
У ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда, пора эвазига кўплаб одамларнинг лавозимини оширган.
Хитой суди Bank of China директорлар кенгаши раиси Лю Лянгэни коррупция ва ноқонуний кредитлар беришда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Лянгэ ўз айбига иқрор бўлгани учун жазо муддати икки йилга кечиктирилган. Агар Лю шу вақт ичида янги жиноятлар содир этмаса, ўлим жазоси ўрнига умрбод қамоқ жазоси берилади. Суд, шунингдек, Лянгэни сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум этди ва ноқонуний йўл билан орттирилган барча мулкларини мусодара қилишни буюрди.
Суд қарорига кўра, Лянгэ ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда, пора эвазига кўплаб одамларнинг лавозимини оширган. Умуман олганда, Лянгэ 121 миллион юандан (тахминан 17 миллион доллар) ортиқ пора олган. Шунингдек, суд маълумотларига кўра, Лю 3,32 миллиард юандан ортиқ ноқонуний кредитларни тасдиқлаган, бу эса 190 миллион юандан ортиқ йўқотишларга олиб келган.
2024 йил октябр ойида Хитой Марказий Банки раҳбарининг собиқ ўринбосари Фан Ифэй ҳам икки йиллик кечиктириш билан ўлим жазосига ҳукм қилинди. Собиқ амалдорга қарши иш 386 миллион юан (тахминан 55 миллион доллар) миқдоридаги пора билан боғлиқ.
Мавзуга оид
19:04
Покистонда минглаб намойишчилар собиқ бош вазир Имрон Хоннинг озод этилишини талаб қилмоқда
18:06
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
11:45
Хитой Бухорода оқова сувларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи
08:43