Жаҳон | 20:58
605
2 дақиқада ўқилади

Полша бош вазири Болтиқ денгизида ҳарбий-денгиз полициясини яратишни таклиф қилди

Доналд Туск ўз таклифини Швецияда бўлиб ўтадиган Болтиқ ва Шимолий Европа давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари учрашувида илгари суради.

Фото: Gov.pl

Болтиқ ва Шимолий Европа давлатлари Россиядан келаётган таҳдидлардан ҳимояланиш учун Болтиқ денгизида ҳарбий-денгиз полициясини тузиши керак. Бу ҳақда Полша бош вазири Доналд Туск маълум қилди.

Унинг эслатишича, Украинадаги уруш фонида НАТО давлатлари хавфсизлик соҳасида қўшма ҳаракатларни қабул қилмоқда. Хусусан, улар Болтиқ давлатлари ҳаво маконида мунтазам назоратни олиб бораётган ҳаво полицияси миссиясини ташкил этган.

«Гап Болтиқ сувларидаги хавфсизлик ва назорат ҳақида кетганида мен ўз шерикларимизни «ҳарбий-денгиз партули» каби формулани зудлик билан ишлаб чиқиш кераклигига чақираман», — дейди Туск.

Бош вазирнинг таъкидлашича, у ўз таклифини Швецияда бўлиб ўтадиган Болтиқ ва Шимолий Европа давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари учрашувида илгари суради. Музокаралар давомида бош вазирлар минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади ва Украинадаги уруш билан боғлиқ сиёсатни мувофиқлаштиради.

Ноябр ўрталарида Болтиқ денгизи тубидан ўтган иккита телекоммуникация кабели узилган. Улардан бири Литва Швецияни, иккинчиси эса Финландия ва Германияни боғлаб турган. Мазкур ҳолатлар АҚШ Россия ҳарбийлари Болтиқдаги муҳим сувости кабеллари атрофида фаоллигини оширгани тўғрисидаги огоҳлантиришидан икки ой ўтиб содир бўлган. Америкалик амалдорларнинг маълум қилишича, РФ Мудофаа вазирлиги НАТО давлатларининг муҳим алоқа инфратузилмаларига шикаст етказишга қаратилган махсус бўлинмаларни тайёрламоқда.

Мавзуга оид