Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россия донининг Ўзбекистонга реэкспортини чеклади
Чеклов Қозоғистон ички бозорни ҳимоя қилиш учун ЕОИИ ва учинчи давлатлардан буғдой импортининг тақиқланиши билан боғлиқ.
Қозоғистон 2024 йил охиригача Россия ғалласининг Ўзбекистон ва Хитойга реэкспортига чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ўлжас Бектенов маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, бу қарор Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) ва учинчи давлатлардан буғдой импортига илгари ўрнатилган тақиқ билан боғлиқ.
«Аввал Қозоғистон ички бозорни ҳимоя қилиш учун ЕОИИ ва учинчи давлатлардан буғдой импортини тақиқлаган эди, бу Россия ғалласининг Ўзбекистон ва Хитойга реэкспорт қилиш ҳажмига ҳам таъсир кўрсатди», деб аниқлик киритди Бектенов.
Бундан ташқари, бош вазир 2024 йилда Қозоғистонда ЕОИИ мамлакатлари товарлари транзити учун ягона тарифлар оширилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025