Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Марказий Осиё давлатлари билан виза режими жорий этилиши кутилмаяпти
Шу билан бирга, виза режимини жорий этиш бўйича музокаралар «сиёсий элитанинг алоҳида вакиллари» томонидан олиб борилмоқда.
Россия Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари бўйича учинчи департаменти директори Александр Стерник маълум қилди.
«Биздаги маълумотларга кўра, бу кутилмаяпти», деди у.
Стерник сўзларига кўра, виза режимини жорий этиш бўйича музокаралар «сиёсий элитанинг алоҳида вакиллари» томонидан олиб борилмоқда, бироқ ҳозирча бу борада аниқ таклиф билдирилмаган.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги шароитда ваколатли органлар орқали иш фаоллашган, шунингдек, Россияга кириб келаётган чет эл фуқаролари билан Россиядаги ҳаётга осонроқ мослашиши учун ишлаш даражаси ошган.
Стерникнинг таъкидлашича, «бир қатор мамлакатларда расмийлар ҳали ҳаммани иш билан таъминлай олмайди».
«Шунинг учун меҳнат миграцияси объектив талаб қилинадиган жараён бўлиб, биринчи навбатда барча фуқароларини иш билан таъминлашга қодир бўлмаган давлатлар манфаатларига жавоб беради. Аммо, шу билан бирга, агар миграция ҳамкорлиги шаффоф, цивилизациялашган асосга қўйилса, Россия иқтисодиётига таъсири жуда сезиларли бўлади», деб тушунтирди у.
Стерник ноқонуний миграцияни ҳар икки томон учун ҳам қийинчилик деб атади.
«Ўйлаймизки, Марказий Осиё давлатлари ҳам, Россия ҳам миграция бўйича ҳамкорлик соҳасида «кулранг» зоналарни йўқ қилишдан бирдек манфаатдор. Чунки аниқ қоидаларга риоя қилиш орқали бизга келаётган хорижликларга бир томондан, фирибгарлардан сақланиш имконини беради, бошқа томондан, уларнинг Россия ҳудудида бўлишининг қонунийлиги таъминланади, шунингдек, қўллаб-қувватлашнинг зарур ижтимоий-ҳуқуқий шаклларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади», деди Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025