Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Европа комиссиясининг янги таркибини тасдиқлади
Урсула фон дер Ляйен бошчилигидаги Еврокомиссиянинг янги таркибини депутатлар 370 та овоз билан қўллаб-қувватлади. Янгиланган Европа комиссияси декабр ойидан расман иш бошлайди.
Европа парламенти Урсула фон дер Ляйен бошчилигидаги Еврокомиссиянинг янги таркибини тасдиқлади. Овоз бериш жараёнлари 27 ноябр куни Европарламентда бўлиб ўтди, депутатлар 370 та овоз билан янги таркибни қўллаб-қувватлади, шунингдек, 282 та овоз қарши берилди. Янгиланган Еврокомиссия декабр ойидан расман иш бошлайди.
Рўйхатдан жами 26 нафар еврокомиссар ўрин олган, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас алоҳида кўрсатилган: у Жозеп Боррел ўрнига ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили лавозимида иш бошлайди. Унинг номзодини ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари июл ойида қўллаб-қувватлаган эди. Каллас Украинанинг Европа Иттифоқидаги энг собит иттифоқчиларидан ҳисобланади.
Еврокомиссия вице-президенти лавозимига италиялик ультраўнг сиёсатчи Раффаэле Фитто тайинланди. У ЕИ ижроия органида муҳим лавозимни эгаллаган биринчи ўта ўнгчи сиёсатчидир. Шунингдек, у минтақавий молиялаштириш ва ислоҳотлар бўйича еврокомиссар бўлади ва шу тариқа Европа минтақаларини ривожлантириш учун миллиардлаб долларлар ажратилишини бошқаради. Ушбу тайинлов фон дер Ляйеннинг энг кўп танқидга учраган қарорларидан бўлди.
ЕИнинг иқлим ва рақобат бўйича комиссари лавозимига испаниялик Тереса Рибера тайинланди. Янги Еврокомиссияни шакллантириш жараёнида Риберанинг ҳам тайинлови баҳсли масалалардан бирига айланди. Испанияда атроф-муҳит ўзгариши ва демографик муаммолар бўйича вазири бўлган Рибера Валенсиядаги ҳалокатли сув тошқинлари ортидан танқидлар остида қолди.
Мавзуга оид
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
20:51 / 15.04.2025
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди
20:15 / 03.04.2025