Ўзбекистон | 15:47 / 28.11.2024
1377
1 дақиқада ўқилади

Британияда "Тўмарис" аёллар жамоат бирлашмаси ташкил этилди

Британиядаги фаол ватандош хотин-қизлар ташаббуси билан ва мамлакат элчихонаси кўмагида "Тўмарис" аёллар жамоат бирлашмаси ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Лойиҳа Лондонда ва унга туташ шаҳарлардаги ватандош хотин-қизларни бирлаштириш, уларнинг ижтимоий, маданий ва маънавий тараққиётига кўмаклашиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш майдонини яратиш мақсадида иш бошлади.

"Тўмарис" аёллар жамоат бирлашмаси ташкил этилганига бағишланган тадбир тантанали руҳда ўтказилди. Унда турли соҳаларда муваффақиятга эришган хотин-қизлар, жамоат арбоблари иштирок этди. Иштирокчиларга жамиятнинг асосий вазифалари, режалари ва мақсадлари ҳақида маълумот берилди.

Бирлашма ўз олдига Британиядаги ватандош хотин-қизларнинг ижтимоий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг билим ва малакаларини ошириш учун тренинглар, маҳорат дарслари, маданий ва маърифий тадбирларни ташкил қилишни мақсад қилган.

Шунингдек, бирлашма мамлакатнинг миллий қадриятлари ва замонавий ривожланиш жараёнларини халқаро миқёсда тарғиб этишга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид