ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси ўз ўрнида қолди
ФИФА расмий сайти ноябр ойидаги миллий жамоаларнинг ўйинларидан кейин рейтингни янгилади.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ўтган ойда Эрон (0:0) ва БААга қарши ўйиндан (1:0) кейин икки поғонага юқорилаб, 58-ўринга кўтарилганди. Ноябр ойида эса Қатар (2:3) ва КХДР (1:0) билан учрашувдан кейинги янги рейтингда ҳам шу ўринда қолди.
Қайд этиш жоиз, 58-ўрин миллий жамоамизнинг сўнгги 8 йилликдаги энг яхши натижаси саналади. Бунгача «Оқ бўрилар» Самвел Бабаян мураббийлигида 2016 йилда ФИФА рейтингида 48-ўринни қайд этганди.
Сречко Катанец шогирдлари 2023 йилни 68-ўринда якунлаган бўлса, Қатарда ўтган Осиё кубогидан кейин 66-ўринга кўтарилганди. Март ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ҳонгконгга қарши ЖЧ-2026 2-саралаш босқичидаги ғалабалардан кейин (2:0, 3:0) Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқичи ва Осиё кубоги-2027га йўлланмасига эга чиқиб, рейтингда 64-ўринга юқорилаганди. ЖЧ-2026 2-саралаши доирасидаги Туркманистон (3:1) ва Эрон (0:0) билан ўйинлардан кейин вакилларимиз яна икки поғона юқорилаб, 62-ўриндан жой олган, июл ойида эълон қилинган рейтингда эса 61-ўрин, сентябрда яна бир поғона юқорилаганди.
ФИФА рейтингида Аргентина миллий жамоаси 1-ўринда бормоқда, Франция 2-ўринда қолди. Европа чемпионига айланган Испания ўтган ойда 8-ўриндан 3-поғонага кўтарилганди. Англия 4-ўрин, Бразилия 5, Португалия 6-ўринга кўтарилди. Нидерландия (7), Белгия (8), Италия (9) ва Германия ўнликдан жой олган.
Осиё жамоалари топ-10лик орасида эса вакилларимиз 7-ўринда қолган. Япония қитъада пешқадам саналади – 15-ўрин, Эрон (18) ва Жанубий Корея (23) учликда. Австралия (26), Қатар (48), Ироқ (56), Ўзбекистон (58), Саудия Арабистони (59), БАА (63) ва Иордания (64) ўнликка кирган.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА рейтингидаги энг яхши натижаси – 45-ўрин бўлиб, вакилларимиз 2006-2007 йилларда ушбу ўринда қайд этилганди.
Мавзуга оид
18:51 / 21.11.2024
Таҳлил. Миллий жамоада «3-4-3»ни қандай ишлатяпмиз?
13:11 / 21.11.2024
We Global Football: Ўзбекистон Осиёдан ЖЧ-2026га тўғридан тўғри йўлланмага эга чиқиш учун 4-даъвогар
15:20 / 20.11.2024
«Икки қутбли жамоа». Натижа, ўйин, истеъфо ва имкониятлар ҳақида
01:45 / 20.11.2024