Iskander Buildings қурилиш компанияси иккинчи йирик лойиҳасини ўз эгаларига топширди!
26 ноябр куни Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида Iskander Buildings қурилиш компаниясининг иккинчи лойиҳаси - Megapolis лойиҳасининг очилиш маросими тантанали равишда бўлиб ўтди. Маросим Зарафшон шаҳри ҳокими Назиржон Исроилович томонидан очиб берилиб, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари жумладан: Нилуфар Усмонова, Улуғбек Қодиров, Азода ва бошқа блогерларнинг чиқишлари билан давом этди. Тадбирда ташкил қилинган ҳар хил ютуқли ўйинлар ва болалар учун ўйин майдончалари меҳмонларга ўзгача кайфият улашди.
Маросим давомида хонадон эгалари Iskander Buildings қурилиш компанияси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
“Зарафшон шаҳридаги энг баланд бино бўлди, бу ердан уй олиб хато қилмаганимни тушуниб етдим”, дейди бир хонадон соҳиби.
“Iskander Buildings компаниясини анча йилдан бери биламиз, Зарафшондаги битирган уйларини кўриб, ишониб харид қилган эдик. Мана ўзингиз кўриб турибсиз, уйимизни эсон-омон олдик, жудаям хурсандмиз”, деб кулади мижозлардан бири.
Megapolis лойиҳаси Зарафшон шаҳридаги илк 13 қаватли бино ҳисобланиб, 681 та хонадондан иборат. Лойиҳа ўзининг қулайликлари билан Зарафшон шаҳридаги бошқа турар жой мажмуаларидан ажралиб туради. Ҳар бир кириш қисмида 2 тадан замонавий лифт ўрнатилган. Лойиҳа ҳовлисида эса болалар майдончалари, эко зоналар, wоrkоut зоналари мавжуд. Бундан ташқари, лойиҳа бўйлаб ерусти автотураргоҳлари ташкил қилинган. Лойиҳанинг 13-қаватида пентҳауслар қурилган бўлиб, ҳар бирида 34 кв метрдан 56 кв метргача очиқ террасалари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Iskander Buildings қурилиш компаниясига 2019 йил асос солинган бўлиб, илк бор Зарафшон шаҳрида “Premium” лойиҳасини қуриб битирган. Бундан ташқари, 2024 йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида ҳам “Маvrid mavzesi” лойиҳаси қурилишини бошлаган.
Инстаграм: instagram.com/iskanderbuildings
Сайт: iskanderbuildings.uz
Реклама ҳуқуқи асосида