Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Ҳиндистонга экспорти ортади
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг Groceries Impex компанияси асосчиси Випин Аггарвал бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди.
Ҳиндистонлик ишбилармонлар ташриф доирасида Жиззах вилоятида BMB Za'faron корхонаси фаолияти билан танишди. Хусусан, корхона таркибидаги плантацияда амалга оширилаётган ишлар, заъфарон гулларини териш, саралаш, қуритиш ва қадоқлаш жараёнини бевосита кузатди.
Меҳмонлар BMB-NRC Agrologistics ва BMB Agro Plus корхоналарида ҳам бўлди. Випин Аггарвал бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан тортиб уларни чуқур қайта ишлашгача бўлган тўлиқ занжир ташкил этилганини юқори баҳолади. Заъфарон ва бошқа маҳсулотларни қуритиш, қайта ишлаш, хорижий бозорларга экспорт қилиш бўйича яқин шериклик алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирди.
Томонлар Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон, табиий мева-сабзавотлардан тайёрланган тайёр ва қуритилган маҳсулотларнинг Ҳиндистонга экспортини фаоллаштиришда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
10:43 / 26.05.2025