Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҲСКда кадрлар етишмаяпти
Дума Россия мудофаа корхоналарида ишчилар етишмаётганини маълум қилди ва ёшларни муҳандислик касбларига жалб қилишга чақирди.
Россияда мудофаа саноатида ишлаш учун ишчилар етарли эмас. Давлат думаси назорат қўмитаси раиси Олег Морозовнинг 27 ноябр, чоршанба куни маълум қилишича, айрим ҳисоб-китобларга кўра, яқин келажакда Россия мудофаа корхоналарида кадрлар етишмовчилиги тахминан 400 минг кишини ташкил қилади. У буни биринчи навбатда ушбу соҳага зарур бўлган муҳандислик мутахассисларининг етишмаслиги билан боғлади. Қўмита йиғилишида сўзга чиққан Морозов сўнгги ўн йилликларда муҳандислик мутахассисларининг тақчиллиги юзага келганини таъкидлади. Бу ҳолатни ўзгартириш, ёшларни муҳандислик касбларига жалб қилиш чораларини кўриш зарурлигини қўшимча қилди.
Меҳнат вазирлиги раҳбари Антон Котяков аввалроқ меҳнат бозорида кадрлар танқислиги мавжудлигини тасдиқлаган эди. Унинг сўзларига кўра, айниқса, малакали ишчилар етишмайди. Вазирлик маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб кадрларга бўлган эҳтиёж камида 2,4 миллион кишини ташкил қилади. Бу эса малакали мутахассислар тайёрлаш билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича фаол ҳаракат қилишни тақозо этади.
2022 йилнинг февралида Украинага тўлиқ миқёсда бостириб кирганидан бери Россия ҳарбий ишлаб чиқаришни кескин оширди. 2025 йилги Россия бюджети лойиҳасида ҳарбий харажатлар учун 13,5 триллион рубл ажратиш режалаштирилган, бу ялпи ички маҳсулотнинг 6,31 фоизига тўғри келади. Бироқ, Россия ҳарбий-саноат комплексига буюртмаларни бажаришда ресурслар ва имкониятлар, жумладан, ишчи кучининг етишмаслиги тўсқинлик қилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025