Жаҳон | 16:08 / 28.11.2024
12342
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади — Путин

27 ноябр куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Қозоғистон музокаралари якунида Россия раҳбари бу ҳақда маълум қилди.

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш режаларини маълум қилди.

27 ноябр куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Қозоғистон музокаралари якунида Путин бу ҳақда маълум қилди.

«Кун тартибида Қозоғистонда учта янги иссиқлик электр станциясини қуриш масаласи турибди. «Газпром» Қозоғистон истеъмолчиларини узлуксиз газ билан таъминлайди ва Оренбург газ-кимё мажмуасида Карачаганак конидан ёқилғини қайта ишлайди. Ўтган йилдан бошлаб эса Россия гази Қозоғистон ҳудуди орқали қўшни Ўзбекистонга етказилмоқда ва биз бундай таъминотни оширамиз», деди Путин.

Россия 2023 йил октябр ойидан бошлаб Қозоғистон ҳудуди орқали «Марказий Осиё — Марказ» қувури орқали Ўзбекистонга табиий газни импорт қилмоқда. Россия гази таъминотини ошириш учун Қозоғистон магистрал газ тизимини модернизация қилиш мақсадида 500 миллион доллар сармоя киритиш режалаштирилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид