Ўзбекистон ва Покистон тарихий транспорт музейини барпо этишга тайёргарлик кўряпти
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг TCS транспорт-логистика компанияси раҳбари Халид Аван билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг логистик имкониятларидан унумли фойдаланиш, янги инфратузилма объектларини барпо этиш, юкларни етказиб беришнинг самарали йўналишларни шакллантириш, соҳадаги ҳамкорлик жараёнларига хорижий шерикларни жалб қилиш шартлари муҳокама қилинди.
Покистон вакили Марказий ва Жанубий Осиё йўналишидаги транспорт-логистика операцияларини кенгайтиришнинг янги механизмлари, мамлакатнинг "Карачи", "Гвадар" ва "Қосим" портлари ҳамда Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида юкларни ташиш бўйича интеграциялашган логистика ечимлари устида ишлаётганини маълум қилди ва ушбу жараёнга хорижлик шерикларини жалб этиш таклифини илгари сурди.
Учрашувда интеграциялашган логистика ечимлари мавжуд инфратузилма объектларини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этишни молиялаштириш, логистика бошқаруви жараёнларини рақамлаштиришга инвестиция киритишни кўзда тутиши таъкидланди.
Шунингдек, TCS раҳбари ижтимоий-маданий алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Покистонда ягона лойиҳа асосида тарихий транспорт музейини барпо этишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
07:32 / 28.11.2024
Тошкентда жамоат транспорти иши 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкин
19:04 / 26.11.2024
Покистонда минглаб намойишчилар собиқ бош вазир Имрон Хоннинг озод этилишини талаб қилмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024