Ўзбекистон | 07:30
2275
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

2020-2024 йилларда Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган Равшанбек Алимов Ашхободга етиб борди.

Фото: Дунё

Бугун Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон пойтахтига ташриф буюрди.

У 2020-2024 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

58 ёшли дипломат Н.Бауман номидаги Москва давлат техника университетини, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, Жоржтаун университетини (АҚШ) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда вилоят даражасида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. Кейин Ўзбекистон президенти девони, бош вазир котибиятида, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2002–2008 йилларда эса Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси ва ўриндошлик асосида Молдовада элчи, шунингдек, Франциядаги ва ўриндошлик асосида Португалияда элчи бўлиб ишлаган.

Равшанбек Алимов 2008 йилдан буён ТИВ тизимида. Ўтган йиллар давомида Москвадаги элчихонада маслаҳатчи, марказий аппаратда бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

2020 йилда у сенатор этиб сайланди. Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов 2016-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчиси бўлиб ишлаган Акмал Қўчқоров ўрнига тайинланди.

Янги тайинланган элчи инглиз, француз, рус ва украин тилларини мукаммал билади.

Мавзуга оид