Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада РФ ҳарбийларининг асирларни отиб ташлаши тергов қилинмоқда
Запорижжя области прокуратураси 24 ноябр куни Пологовский райони Новодаровка яқинида Россия армияси аскарлари томонидан беш украиналик асир отиб ташланиши бўйича жиноий иш қўзғатди.
Запорижжя области прокуратураси 28 ноябр, пайшанба куни уруш қонунлари ва одатларини бузганлик, қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноят иш юритувини бошлади, дейилади прокуратура сайтида. Дастлабки маълумотларга кўра, 24 ноябр куни Запорижжя области, Пологовский райони, Новодаровка аҳоли пункти яқинида Россия Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари асирга олинган олти нафар украиналик аскардан беш нафарини отиб ташлаган, дейилади хабарда.
Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳарбий хизматчилари ушбу жиноятга алоқадорлиги текширилаётган Россия армиясининг бўлинмасини аниқлади. Терговчилар ихтиёрида отишма лаҳзаси ёзиб олинган видеоёзув ҳам бор. «Ҳарбий асирларни ўлдириш Женева конвенцияларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади ва оғир халқаро жиноят сифатида таснифланади», — дея таъкидлайди област прокуратураси.
Киев: РФ қўшинлари асирга олинган яна беш украиналикни отиб ташлади
Киев Украинанинг Донецк областида РФ қўшинлари томонидан содир этилган уруш қоидаларининг навбатдаги бузилишини текширмоқда. Гап россиялик ҳарбийлар томонидан Покровск йўналишида беш нафар украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилиши эҳтимоли ҳақида бормоқда, деб хабар қилди Украина Бош прокуратураси 26 ноябр куни ўзининг Telegram-каналида.
Идора маълумотларига кўра, ҳодиса ноябр ойида, Россия қўшинлари Петровка қишлоғи яқинидаги Украина Қуролли кучлари позицияларига бостириб кирган бир вақтда юз берган. Аҳоли пункти Покровск йўналишида жойлашган бўлиб, у ерда Россия Федерацияси кузда маълум муваффақиятларга эришди.
«Ҳужум натижасида Украина Қуролли кучларининг беш нафар аскари чекинишга ва хусусий уйга яширинишга мажбур бўлди, рус ҳарбийлари украиналик ҳимоячиларни қуролсиз қолдириб, ерга ётишга мажбур қилган. Улар халқаро гуманитар қонунларни бузган ҳолда украиналик асирларни автомат қуроллардан ўққа тутди», — дейилади Украина Бош прокуратураси баёнотида.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025