Жамоат транспортига ажратилган йўлакдан ҳаракатланиш қоидаларини бузганлар учун жарима жорий қилинмоқда
Депутатлар кўриб чиқиши учун тайёрланаётган лойиҳага кўра, ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганда – БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланиши мумкин.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул қўмита томонидан жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда. Ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – БҲМнинг 5 баравари миқдорида (1 млн 875 минг сўм) жарима белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси — Олий Мажлиснинг иккала палатаси томонидан тасдиқланиб, президент имзолагач кучга киради.
Мавзуга оид
13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов
21:02 / 26.11.2024
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
22:10 / 25.11.2024
1 январдан Тошкент жамоат транспортида нақд шаклдаги тўловлар учун йўлкира нархи ошиши кутилмоқда
18:04 / 18.11.2024