Ўзбекистон очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича глобал алянсга қўшилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича глобал алянсга қўшилганини расман эълон қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича глобал алянсга расман қўшилди", — дейилади ТИВ сайтида эълон қилинган хабарда.
Бу Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни кучайтириш йўлидаги муҳим қадамдир.
"Бу тарихий қадам глобал озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ ортиб бораётган муаммолар ва Ўзбекистоннинг очлик, қашшоқлик ва тенгсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш истагига жавобан амалга оширилди", дейилади маълумотда.
Глобал алянсга аъзо бўлиш Ўзбекистонга тажриба алмашиш, халқаро инвестицияларни жалб этиш ҳамда ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича бошқа давлатлар ва ташкилотлар билан қўшма дастурларни амалга ошириш учун ноёб имкониятлар яратади.
Бугунги кунга қадар ҳужжатларга 100 дан ортиқ давлат қўшилди.
Мавзуга оид
16:14 / 27.11.2024
Маҳалланинг фаол кексаларига ҳар ой 577 минг сўмдан тўланади
11:19 / 20.11.2024
2025 йилда 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш ҳукумат иқтисодий комплекси асосий вазифаси бўлади
10:48 / 20.11.2024
Камбағаллик даражаси бу йил 9 фоизга тушиши кутилмоқда
19:12 / 14.10.2024