TestBor.uz платформаси билан математикани бепул ва осон ўрганиш имконияти
Турин политехника университети қошида ишга туширилган янги TestBor.uz онлайн платформаси орқали энди математикани осон ва қулай ўрганиш мумкин. Бу нафақат бепул, балки даромад топиш ҳам мумкин бўлган лойиҳа ҳисобланади.
Болага ўз ҳаётида дуч келадиган муаммолар устида бош қотириши ва тўғри ечим топишни сингдириш учун унга математикани ўргатиш керак. Аммо ҳамма болалар ҳам математикага қизиқавермайди. Турин политехника университети жамоаси бу фикрни ўзгартириш мақсадида математика фанини ўрганишни янада қизиқарли ва интерактив қилувчи TestBor.uz номли онлайн платформа яратди. Ушбу инновацион сервис, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар учун математика дарсларини интерактив усулда ўтказишга мўлжалланган бўлиб, уларга ўз билимларини мустаҳкамлаш ва қўллаш имконини беради.
Платформа қандай ишлайди?
TestBor.uz боланинг ёши, қизиқишлари, интеллектига қараб математик саволлар, мисоллар, масалалар беради. Агар боланинг жавобларида хатоликлар мавжуд бўлса тушунтиришлар берилади. Бу болада ўзини ёмон ҳис қилиш, бошқалар олдида мулзам бўлиш ҳиссини йўқотади ва унга ўзини намоён қилишда имкон яратади. Саволлар боланинг интеллектига қараб мураккаблашиб боради. Платформа телефон, планшет, компютерда ишлаш мумкин.
Мисол ечиб пул олиш – бола қандай қизиқтирилади?
Платформа қобилиятли болаларнинг салоҳиятини ошириш билан бирга, математикага қизиқиши бўлмаган болалардаги иқтидорни юзага чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратади.
Бугунги кун болаларини математикага қизиқтириш ва бу қизиқишни ривожлантириб бориш осон эмас. Шунинг учун лойиҳа асосчилари платформага ўйин кайфиятини, мотивация элементларини, интерактив усулларни киритишган. Масалан, боланинг математик иқтидори таҳлиллари маълум нуқтага етганда платформа уни рағбатлантира бошлайди. Яъни тўғри жавоблар учун платформа пул бирлиги – Tcoin тўлаб борилади. Тўпланган Tcoin’лар миқдорига кўра фойдаланувчи платформа дўконидан турли харидлар амалга ошириши мумкин. Бу харидлар смартфонлар, ўқув қуроллари бўлиши мумкин. Бола ўз иқтидорини намойиш этиши, уни ошириши ва нимагадир эриша олиши – уни янада ривожланишга ундайди. Исталган жойда ва исталган вақтда фойдаланиш болага қулайлик яратади.
Эътиборли жиҳати, ота-она ҳам бу жараёнда бевосита иштирок этиши ва фарзандининг натижаларини назорат қилиши мумкин.
Челленжлар – бола учун қулай имконият
Платформада вақти вақти билан мусобақавий челленжлар ўтказилади. Мусобақа вақти олдиндан маълум қилинади ва ўша белгиланган муддатда берилган топшириқларни тўғри бажарган фойдаланувчи пул мукофотига эга бўлади. Маълумот учун:TestBor.uz’нинг интеллектуал мусобақаларига шу ҳафтадан старт берилади. Бунинг учун ҳар куни соат 19:15 да платформада бажарилган топшириқлар ҳар дақиқаси учун бола 3300 сўмдан рағбат олади.
Фойдаланувчига мактаб дастури асосида ёшига мос топшириқлар берилади. Агар бола топшириқни бажара олмаса, сунъий интеллект унга ёрдамга келади. Бу жараёнда математика мураккаб фан эмас, балки қизиқарли, осон ўйин, изланишга ундайдиган эйфорияга айланади.
Мисол учун, шу кунларда платформада 2-11 синфлар учун математика олимпиадасига (совринли олимпиада) старт берилди.
Бунда ҳар бир синф ўқувчиси ўз тенгдоши билан мусобақада иштирок этиб беллашишади. Ҳар ойда ўтказиладиган беллашувда бутун республика ўқувчилари рўйхатдан ўтиб қатнашишлари мумкин. Бу республиканинг чекка ҳудудларидаги ўқувчилар учун ҳам ўз қобилиятини кўрсатиш учун имкон бўлади. Мусобақаларда ҳар бир синф йўналишида 1-,2-,3-ўринлар учун совринлар мавжуд.
Айни пайтда TestBor.uz янги челленж эълон қилди:
Ҳар куни соат 19:15 да 15 дақиқалик онлайн математика челленжида иштирок этиб 50.000 сўмгача мукофот олиш имконияти;
Testbor аълочиси бўлиб, ҳар ойда 1,5 млн сўмгача мукокофотга эга бўлиш;
Онлайн математика Олимпиадасида 1 млн сўмгача ютиб олиш мумкин.
Платформада Миллий сертификат олиш учун самарали тайёргарлик олиб борилади.
Платформа 3та: ўзбек, рус ва инглиз тилларида фаолият олиб боради.
Сунъий интеллект ёрдамида
Муаллифлар платформада сунъий интеллектдан ўринли фойдаланишни исботлади. Хўш, буни қандай билиш мумкин?
- AI ёрдамида боланинг интеллект даражаси аниқланади. Шунга кўра болага топшириқлар тақдим этилади. Агар ўқувчи 16 ёш бўлиб, билим даражаси кутилганидан паст бўлганда унга билим даражасидаги топшириқлар берилади ва ўзини ривожлантириши учун имконият яратилади. Бу ривожланиш сунъий интеллект томонидан назорат қилиб борилади.
- Топшириқларни бажариш, текшириш, нотўғри жавобларни таҳлил қилиш ва тушунтириш AI орқали амалга оширилади.
- Болага ташқи таъсирлар, яъни бошқалар томонидан ёрдам берилишига йўл қўйилмайди. Бунда AI назорати ишга тушади.
Платформа муаллифлари ҳақида
TestBor.uz Тошкентдаги Турин политехника университети жамоаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тизим ривожланган мамлакатлар тажрибасига асосан амалга оширилган. Бундан мақсад интеллектуал салоҳияти юқори жамият яратилишига ҳисса қўшиш. Жамоада тажрибали ўқитувчилар, дастурчилар биргаликда иш олиб боради.
Натижа қандай бўлади?
TestBor.uz лойиҳаси ўзининг муваффақиятли фойдаланувчиларини эътиборсиз қолдирмайди. Дастурда ўз қобилиятини намоён эта олган ўқувчилар Турин политехника университетига қабул қилинади.
“Платформадан фойдаланиш мактаб ўқувчилари учун мутлақо бепул. Лойиҳани кенгайтириш ва кўпроқ аудиторияга етиб бориши учун биз ўқув марказлари ёки шунга ўхшаш гуруҳли фойдаланувчилар учун кам миқдорда бўлса-да пулли хизматни ҳам йўлга қўймоқчимиз. Марказлар учун тажрибали мутахассислар иштирокида ўқувчиларга билим бериш имконияти, сунъий интеллект ёрдамида кучайтирилган таълим тажрибасини тақдим этамиз” дейди жамоа аъзоси, Турин политехника университети ректори Олимжон Тўйчиев.
Тўпланган маълумотлар ва амалий машғулотлар билан, TestBor.uz платформаси ўқувчиларга математика фанини самарали ва қизиқарли тарзда ўрганиш имконини беради. Бу лойиҳа келажакда илм-фан ва таълимнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Web sahifa: https://testbor.uz/
Telegram kanal: https://t.me/testbor
Telegram bot: @testboruz_bot
Instagram: https://www.instagram.com/testboruz
Реклама ҳуқуқи асосида