Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Киевга дронга қарши тизимлар ва HIMARS учун ракеталарни юборади
Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги пакети ҳажми 725 миллион долларни ташкил қилади. У дронга қарши тизимлар, HIMARS ЯЎРТ учун ракеталар ва пиёдаларга қарши миналарни ўз ичига олади, деб хабар беради AP.
Вашингтон Украинага 725 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетига учувчисиз ҳаво воситаларига қарши кураш тизимлари ва HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дориларни киритиш ниятида. Бу ҳақда 2 декабр, душанба куни АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб, AP агентлиги хабар берди.
Агентликнинг икки суҳбатдоши HIMARS учун ўқ-дорилар узоқ масофали ATACMS ракеталарими ёки бошқами, шу масалага аниқлик киритмади. Киев Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бера оладиган қўшимча ракеталарни қидирмоқда.
AP хабарига кўра, Америка ёрдам пакетига пиёдаларга қарши миналар ҳам киради, улар ёрдамида Украина Россия қўшинларининг Курск областида олдинга силжишига тўсқинлик қилишга умид қилмоқда.
Бир неча кун олдин Reuters агентлиги АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эди, бу пакетга АҚШ омборидаги танкка қарши қуроллар, миналар, дронлар, кўчма Stinger ЗРК учун снарядлар ва HIMARS ЯЎРТ учун ўқ-дорилар киради. Буларнинг барчаси Украина Қуролли кучларига Россиянинг Украина шарқида сўнгги ойларда кучайган ҳужумини ушлаб туришда ёрдам бериши керак.
АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди
Қўшма Штатлар Россия агрессиясидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинага 275 миллион долларлик қурол ва ҳарбий техникадан иборат қўшимча ёрдам пакетини тақдим этмоқда. Бу ҳақда 20 ноябр куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди. Аввалроқ AP агентлиги манбаларга таяниб, Вашингтоннинг Киевга яна 275 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этиш режалари ҳақида қўшимча маълумот бермасдан ёзган эди.
Аниқлик киритилишича, Украинага навбатдаги ёрдам пакетининг ажратилиши АҚШ президенти Жо Байден 26 сентябр куни – Украина президенти Володимир Зеленский билан Оқ уйда учрашуви арафасида эълон қилган ушбу мамлакатга ёрдамни кенгайтириш доирасида амалга оширилмоқда.
Ўшанда Байден АҚШ Мудофаа вазирлигига Конгресс томонидан маъқулланган маблағлар ҳисобидан Украинага 5,5 миллиард доллар миқдорида ёрдам йўналтиришни буюрди, шунда унинг маъмурияти президентлик муддати тугагунга қадар «Конгресс томонидан ажратилган маблағлардан тўлиқ фойдаланиши мумкин».
Шу куни, 26 сентябрда Оқ уй Пентагон Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси доирасида Киевга 2,4 миллиард доллар ажратишини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025