Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон Конституциявий суди президентнинг парламент сайлови натижаларини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини рад этди
Қарор Конституциявий суд тўққиз нафар судясининг етти нафари томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, у қайта кўриб чиқилмайди.
Гуржистон Конституциявий суди президент Саломе Зурабишвили ва мухолифат партияси вакилларининг кўплаб қонунбузарликлар туфайли парламент сайловларини ўтмаган деб топиш ҳамда унинг натижаларини бекор қилиш борасидаги даъвосини рад этди. Бу борадаги тегишли қарор суд сайтида эълон қилинди.
Қарор Конституциявий суд тўққиз нафар судясининг етти нафари томонидан қўллаб-қувватланган. Таъкидланишича, ушбу қарор якуний бўлиб, унинг устидан апелляция берилмайди ёки қайта кўриб чиқилмайди.
Гуржистон Конституциявий судининг икки судяси — Гиорги Квечернчхиладзе ва Теймураз Тугуши умумий қарорига қарши чиқиш қилган.
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили мамлакат Конституциявий судига 26 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини тан олмаслик талаби билан мурожаат қилганди. Президентнинг даъвоси овоз беришнинг универсаллиги ва махфийлиги тамойилларининг бузилиши билан боғлиқ. Шу муносабат билан унинг фикрича, Марказий сайлов комиссияси эълон қилган сайлов натижалари бекор қилиниши керак.
Ноябр бошида овоз бериш махфийлиги бузилгани сабабли 30 та сайлов участкасида сайлов натижалари бекор қилинди. Ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси 53,9 фоиз овоз олиб, парламент сайловларида расман ғалаба қозонди.
Тбилисида кетма-кет беш кундан бери ҳукуматнинг Гуржистон Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларни музлатиб қўйгани боис норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Полиция ва махсус хизмат кучлари акцияни «водомёт» ва кўзни ёшлантирувчи газлар ёрдамида тарқатмоқда. Ҳозирга қадар намойишларда иштирок этган 200 дан ортиқ инсон қўлга олинган.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
16:50 / 25.04.2025
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
11:39 / 18.04.2025