Тошкентдаги бир қатор мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари аниқланди
Пойтахтнинг Миробод туманидаги 214- ҳамда 65-сонли умумий ўрта таълим мактабларида вирусли гепатит аниқланди. Санэпидемқўмита ходимлари ўрганишлар давомида мактабларнинг санитария ҳолатлари талабларга жавоб бермаслигини аниқлаган ва мактаб раҳбариятига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Тошкент шаҳридаги иккита мактабда вирусли гепатит касаллиги аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 3 декабр куни Санэпидемқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими мутахассислари томонидан туманда жойлашган 214- ҳамда 65-сонли умумий ўрта таълим мактабларида вирусли гепатит касаллиги аниқлангани сабабли эпидемиологик суриштирув ҳамда санитария назорати ўтказилган.
Назорат давомида:
- ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари;
- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тартиби;
- мактаб биносида, синф хоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги;
- иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилгани;
- ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилингани ҳамда қўл ювиш мосламалари ва оқова сув тизимининг соз ҳолатдалиги тўлиқ ўрганилиб, текширув ўтказилган.
«Текширувлар натижасида, мактабнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлганидан сўнг, аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб раҳбариятига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди», — дейилади хабарда.
Октябр охирларида Санэпидқўмита ходимлари гепатит аниқланган Бектемир туманидаги 345-сонли мактабда, октябр бошида эса ушбу тумандаги 290-сонли мактабда, шунингдек, Яшнобод туманидаги 206- ҳамда 215-сонли мактабларда ҳам текширув ўтказган эди. Сентябр охирида Яшнобод туманидаги 149- ва 198-сонли мактабларда, ундан олдин бўлса 227-умумтаълим мактабида шу каби ҳолатлар қайд этилган.
Гепатит вирусли касаллик ҳисобланиб, беморда жигар ҳужайралари зарарланиши кузатилади. Унинг фаолияти бузилиши оқибатида организмда интоксикация — заҳарланиш юз беради. Вирусли гепатитнинг асосан 6 та — А, Б, C, Д, Е, Г каби турлари мавжуд.
Мавзуга оид
13:56
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
22:07 / 03.12.2024
“Бандитлар бошқарган экан-да?” — Жавлон Юнусовнинг Тошкентдаги қурилиш лойиҳаларидан одамлар норози
18:33 / 03.12.2024
Тошкентда 4 декабр куни электр таъминотидан узиладиган ҳудудлар маълум қилинди
22:20 / 02.12.2024