Ўзбекистон | 18:02 / 04.12.2024
1674
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавоси талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади

Қонунчилик палатаси қўмитасида тегишли қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Фото: Kun.uz

Экологик вазиятни яхшилаш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, қурилиш ташкилотларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Қайд қилинишича, қонун лойиҳаси билан қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун қурилиш ташкилотлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини белгилаш таклиф этилмоқда.

Жумладан, ушбу ҳаракатни содир этганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (ҳозир 3,75 млн сўм), ҳуқуқбузарлик жазо қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (18,75 млн сўм) жарима белгилаш таклиф этилмоқда.

Хабарда қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қачон кўриб чиқилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид