Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди
Бухоро вилоятидаги «Олот» чегара-божхона постига туташ мазкур «Фароб автойўллари» постида энди бир вақтнинг ўзида 16 та юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилиши мумкин.
Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган ва қайта реконструкция қилинган «Фароб автойўллари» чегара-божхона постини фойдаланишга топширди. Бу ҳақда қўшни давлат божхона хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Туркманистон божхона органларини 2022-2028 йилларда ривожлантириш дастури доирасида мамлакат ҳудудидан ўтувчи транзит йўлакларини ривожлантириш мақсадида Давлат божхона хизмати томонидан фуқаролик чегара божхона постларини такомиллаштириш ва уларнинг фаолиятини рақамлаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
«Бир қанча халқаро транзит йўналишлари бўйида жойлашган «Фароб автойўллари» божхона пости орқали транзит юк ташиш ҳажми ошгани ҳисобга олиниб, уни реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди», — дейилади хабарда.
Бухоро вилоятидаги «Олот» чегара божхона постига туташ мазкур пост 10 гектаргача (олдин 5,2 гектар эди) кенгайган, энди бир вақтнинг ўзида 16 та юк автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказиш мумкин. Натижада кунига 1000 тагача юк автотранспорт воситаси ҳаракатланишига имконият юзага келди.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025