Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳарбий мақсадларга мўлжалланган сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
Fakhr-1 номли сунъий йўлдошнинг аксарият эҳтиёт қисмлари Эрон компаниялари томонидан лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган.
Эроннинг икки поғонали Simorgh ташувчи ракетаси 6 декабр куни мамлакат Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун яратилган Fakhr-1 сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди, деб хабар беради Tasnim агентлиги.
Қайд этилишича, ташувчи ракета имом Хоминаий номидаги космодромдан учирилган. Fakhr-1 орбитага тезликни оширишга хизмат қиладиган Saman-1 блоки ёрдамида олиб чиқилган бўлиб, унинг вазифаси сунъий йўлдошларни юқори орбитага чиқаришдан иборат.
Таъкидланишича, ҳарбий сунъий йўлдошнинг аксарият эҳтиёт қисмлари Эрон компаниялари томонидан лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган.
Учириш вақтида, шунингдек, Эрон космик саноати учун фойдали юк бўйича янги рекорд ўрнатилган — ушбу кўрсаткич 300 килограммни ташкил этган.
Эрон ўзининг космик дастурини 2004 йилда ишга туширган. У 1959 йилда БМТнинг Космик макондан тинчлик мақсадларида фойдаланиш қўмитасини тузишда иштирок этган 24 та давлатдан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон сентябр ўрталарида Chamran-1 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли чиқарганди. Оғирлиги 60 килограммни ташкил этадиган сунъий йўлдошнинг асосий вазифаси орбитал манёврчанлик технологиясини текшириш учун дастурий ва аппарат таъминотларини синовдан ўтказишдан иборат.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025