Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия узилишлардан кейин яна Россиядан нефтни «Дружба» орқали оляпти
6 декабр куни эрталаб қувурнинг жанубий тармоғи бўйлаб Россия Федерациясидан нефт етказиб бериш қайта тикланди. Прага ҳукумати икки кунлик узилиш сабабини тушунтирмади, бироқ давлат захираларидаги нефтдан фойдаланишга рухсат берди.
Россия нефти узилишлардан сўнг «Дружба» қувури орқали яна Чехияга етиб бормоқда. Етказиб бериш 6 декабр, жума куни эрталаб қайта тикланди, деб ёзди Orlen Unipetrol компанияси бош директори Мариуш Внук X микроблоглар тармоғида. Полшанинг Orlen компаниясининг ушбу шуъба корхонаси Литвинова, шунингдек, Кралупи-Влтавоуда иккита нефтни қайта ишлаш заводини бошқаради.
Икки кун аввал Чехия саноат ва савдо вазири Лукас Влчек «Дружба» қувурининг жанубий тармоғи бўйлаб нефт етказиб бериш тўхтатилганини эълон қилган эди. Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари эҳтимолий сабабларни айтмади. Ўз навбатида, Прага ҳукумати давлат захираларидаги нефтдан фойдаланишга яшил чироқ ёқди.
Бундан ташқари, 1 декабр куни нефть қувурининг шимолий тармоғида сизиб чиқиш содир бўлган. Ҳудудида авария қайд этилган Полша Германияга хомашё етказиб беришда давом этмоқда. Сизиб чиқиш жойида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қувур оператори PERN инфратузилма объектига етказилган зарарнинг турли версияларини ўрганмоқда — техник носозликдан тортиб то диверсиягача.
Полшадаги «Дружба» нефт қувурида авария юз берди
2 декабр куни PERN миллий қувур оператори хабарига кўра, Полша «Дружба» нефт қувуридан бир кун аввал содир бўлган ёнилғи сизиб чиқишига қарамай, Германияга нефт етказиб беришда давом этмоқда. Сизиб чиқиш 1 декабр куни эрталаб давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан Пневи шаҳри яқинида Германиядаги нефтни қайта ишлаш заводига нефт етказиладиган ғарбий участканинг иккита линиясидан бирида аниқланган.
Шикастланган линияда нефт етказиб бериш тўхтатилди, иккинчи линия орқали етказиб бериш давом этмоқда. Воқеа содир бўлган жойда таъмирлаш ишлари олиб борилади: хомашёни тайёрлаш ва алмаштиришдан сўнг, сизиб чиқиш юз берган участка янгиси билан алмаштирилади.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
13:50 / 05.05.2025