Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июндан бери биринчи марта камайди
Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, расмий захира активлари 1 декабр ҳолатига 41,47 миллиард долларни ташкил этган.

Фото: Chalinee Thirasupa/Bloomberg
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 декабр ҳолатига 41,47 миллиард долларни (-3,9 фоиз) ташкил этиб, ноябр ойида 1,67 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумотларда сўз боради.
Марказий банк захиралари кетма-кет тўрт ойдан кейин биринчи марта пасайди: июл ойида улар 1,06 миллиард долларга, августда — 1,75 миллиард долларга, сентябрда — 1,98 миллиард долларга ва октябрда 2 миллиард долларга ошганди.
Ўтган ойда хорижий валюта захиралари 1,04 миллиард долларга камайди — 9,22 миллиард доллардан 8,18 миллиард долларгача. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 12,3 миллион троя унциясини ташкил этмоқда (382,3 тонна). Олтин захирасининг қиймати рекорд даражадаги 33,36 миллиард доллардан 32,7 миллиард долларгача, яъни 623 миллион долларга камайди. Бунга ноябр ойида олтин нархи 2,6 фоизга пасайиб, бир троя унцияси учун 2721 доллардан 2651 долларгача тушгани сабаб бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига киргани тўғрисида хабар берилганди. Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 119,6 тонна олтин ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид

10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади

20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

12:24 / 24.04.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16:34 / 18.04.2025