Жамият | 17:08 / 08.12.2024
5745
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда отасининг машинасини олиб қочган 2 нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради

Улар бошқариб кетаётган Onix машинаси светофорнинг қизил чироғидан ўтиб, 65 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobaltʼга урилган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида отасининг машинасини олиб қочган икки нафар мактаб ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда “Овоза” информацион дастурида хабар берилди.

Ҳодиса 2024 йил 28 ноябр куни соат 00:30 ларда содир бўлган. Самарқанд шаҳрида яшовчи икки нафар мактаб ўқувчиси отасига тегишли Onix машинасини сўроқсиз миниб чиққан.

Улар шаҳарнинг Садриддин Айний кўчасида светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан ўтиб кетган ва 65 ёшли шахс бошқарувидаги Cobalt машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва ўқувчилар тан жароҳатлари олиб, шошилинч тез тиббий ёрдам марказига мурожаат қилган.

Текширувлардан сўнг жароҳати енгил бўлган ўқувчиларга жавоб берилган. 65 ёшли шахс эса комага тушган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид