Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда энг йирик синагогага ўт қўйилиши теракт сифатида баҳоланди
Айни пайтда Мелбурндаги Адасс-Исроил синагогасига ўт қўйишда гумон қилинган уч нафар шахсни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Полиция шаҳарнинг яҳудийлар яшайдиган ҳудудларида патрул фаолиятини кучайтирди.
Австралия полицияси Мелбурндаги Адасс-Исроил синагогасига ўт қўйишни террорчилик акти сифатида баҳоламоқда, деди Виктория полицияси комиссари Шейн Паттон 9 декабр, душанба куни. Австралия терроризмга қарши кураш бюроси иш бўйича кейинги терговга қўшилади.
6 декабр куни эрта тонгда Австралиянинг энг йирик синагогаларидан бири — Адасс-Исроилда ёнғин чиқди. Гувоҳларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига айтишича, улар бир неча ниқобли ўт қўювчилар бинонинг деворлари ва эшикларига тез ёнувчи суюқлик сепаётганини кўрган. Ёнғин оқибатида бир киши тан жароҳати олди, синагога биносига жиддий зарар етди.
Воқеа ортидан Мелбурн полицияси шаҳарнинг яҳудийлар яшайдиган ҳудудларида патрул хизматини кучайтирди. Айни дамда ўт қўйишда гумон қилинган уч шахсни аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда, деди комиссар Паттон.
Исроилнинг синагогага ўт қўйилишига реакцияси
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу синагогага ўт қўйилишига кескин муносабат билдирди ва бу ҳодисани Австралия ҳукумати сиёсатининг «анти-Исроил кайфияти» билан боғлади, ушбу давлат бошқа нарсалар қатори БМТнинг Фаластинни тан олиш ҳақидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади.
Ўтган йилнинг октябр ойида Исроил ва Ҳамас ҳаракати ўртасида уруш бошланганидан бери Австралияда антисемитизм ва исломофобия кайфиятидаги ҳодисалар кўпайган. Айрим яҳудий ташкилотлари ҳукумат бу ҳолатларга етарлича фаол жавоб бермаётганини айтган.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025