Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет дефицити муаммоси Европа бўйлаб хавотирли даражада кенг ёйилмоқда — The Economist
Бюджет танқислиги 6 фоиздан ошган Францияда парламентни айланиб ўтиб ижтимоий харажатларни қисқартиришга уринган ҳукумат ишдан олинди. Айни пайтда, Мишел Барнье кабинети худди шундай фискал муаммони юмшатишга уринаётган Европадаги ягона ҳукумат эмасди.
Францияда ҳукумат ижтимоий ҳимоя бюджетини мустақил тасдиқлаш ҳуқуқидан фойдалангани ортидан парламент томонидан истеъфога чиқарилди. Бош вазир Мишел Барнье конституциявий тартибда Миллий Ассамблеяни четлаб ўтган ҳолда қабул қилган бюджет келгуси йилги ижтимоий харажатларни қисқартиришни назарда тутади.
The Economist'нинг ёзишича, бюджет дефицити билан боғлиқ муаммолар Европанинг кўплаб мамлакатларида кузатилмоқда. Нашр дефицит муаммосининг минтақа бўйлаб ёйилиб бораётганини хавотирли даражада деб баҳолаган.
Францияда бюджет танқислиги 6 фоиздан ошган бўлиб, бу Европа Иттифоқининг 3 фоизлик лимитидан анча юқори. Давлат қарзи 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 115 фоизини ташкил этса, 2029 йилга келиб 124 фоизга етиши мумкин. Шунингдек, давлат қарзининг фоиз тўловлари икки баробарга кўпайиши кутилмоқда, бу бюджетга босимни оширади.
Шунингдек, Германия ва Нидерландия каби иқтисодий жиҳатдан кучли давлатлар ҳам кейинги йилларда бюджет танқислиги муаммосига дуч келмоқда.
Давлат харажатларининг сезиларли ортиши COVID-19 пандемияси ва Россия-Украина уруши оқибатлари билан боғлиқ.
Таъкидланишича, Франциянинг иқтисодий қийинчиликлари бутун Европага ва бошқа минтақаларга таъсир қилади. Франция еврозонанинг муҳим аъзоси бўлгани учун унинг молиявий ҳолати минтақа иқтисодиётининг умумий ҳолатига таъсир кўрсатади. Агар Франция ва бошқа давлатлар бу муаммоларни ҳал қилиш учун жиддий чоралар кўрмаса, сармоячилар ишончи сусайиши ва қарз олиш харажатлари ошиб кетиши мумкин. Бу эса бутун молиявий тизимни хатар остида қолдириши эҳтимолдан холи эмас, дея қайд этган The Economist.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
14:00 / 27.05.2025