Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россияга ўнлаб учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги 45 дан ортиқ Украина дронлари йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Воронеж областидаги саноат объектларидан бирида ёнғин содир бўлди.

Фото: Diego Herrera Carcedo/Anadolu/picture alliance
Украина Россия ҳудудига дронлар ёрдамида ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги 8 декабрга ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бешта ҳудудда 46 та Украина дронларини йўқ қилгани ҳақида хабар берди. «Белгород области ҳудудида 17 та, Курск области ҳудудида 12 та, Воронеж областида 6 та, Ростов областида 7 та, Астрахан областида 4 та УУА йўқ қилинди», дейилади ҳисоботда.
Воронеж областида ёнғин
Воронеж области губернатори Александр Гусевнинг сўзларига кўра, дронлардан бирининг қулаши натижасида саноат объектида ёнғин содир бўлган. «Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ», — деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Ростов области губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсарнинг айтишича, Новошахтинск ҳудудида иккита дрон йўқ қилинган. Улардан бирининг қулаши туфайли дўконларнинг ойналари синган. Белгород области раҳбари Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, Украина томони ўққа тутиши натижасида олтита хусусий уй, битта кўп қаватли уй, бир автомобил ва электр тармоғига зарар етган.
Бир кун аввал Украина ҳарбий-денгиз кучлари Facebookʼдаги расмий баёнотида 2015 йилда Россия томонидан қўлга олинган Қрим қирғоқлари яқинидаги газ платформаларига денгиз учувчисиз учоқлари билан ҳужум уюштиргани ҳақида маълум қилган эди.
Зарба натижасида Россия қуролли кучлари томонидан кон платформаларида ўрнатилган кузатув тизимлари ишдан чиққан.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак

09:03 / 28.05.2025