Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР канцлерлигига бош номзод Украинага «Taurus» ракеталарини беришни ваъда қилмоқда
Германияда феврал ойидаги муддатдан олдин ўтказиладиган парламент сайловларида Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) раҳбари Фридрих Мерц канцлерликка асосий даъвогар ҳисобланади. У Украинага 500 кмдан ортиқ масофага учувчи «Taurus» ракеталарини етказиб беришни ваъда қилмоқда.
Мерц, шунингдек, Европанинг АҚШ билан биргаликда Украинадаги можарони ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Ҳозир канцлер Олаф Шольц раҳбарлигидаги Германия Украинага жами 15,7 млрд евро, жумладан, 11 млрд евролик ҳарбий ёрдам кўрсатган. Аммо Шольц «Taurus» ракеталарини беришдан воз кечган, чунки у бундай ҳаракат можаронинг янада авж олишига олиб келиши мумкинлигидан қўрқади. Мерц эса бу позицияни ўзгартиришга тайёр.
Киевда Володимир Зеленский билан учрашувда Мерц Россия ҳудудидаги ҳарбий объектларга зарба бериш бўйича қатъийроқ стратегияни амалга оширишга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, Украина армиясига фақат ҳарбий базаларга зарба бериш имкониятини яратиш лозим. Бироқ зарбалар тинч аҳоли объектлари ва инфратузилмаларига берилмаслиги керак.
«Taurus» ракеталарини Украинага етказиб бериш тўрт ойлик ўқувни талаб қилади. Бу жараён АҚШ президенти Доналд Трамп лавозимга киришгандан кейин якунланиши мумкин. Мерцнинг таъкидлашича, АҚШ ва Европанинг ҳамкорлиги Украина армиясининг Россиянинг ичкарисидаги ҳарбий объектларига зарба бериш имкониятини яратиши мумкин.
Айни пайтда Шолцнинг ҳукумат коалицияси барқарорлигини йўқотган, Бундестагда ишончсизлик вотуми овозга қўйилиши кутилмоқда. Сўнгги сўров натижаларига кўра, Мерц бошчилигидаги ХДИ/ХСИ коалицияси етакчилик қилмоқда (31 фоиз), ултраўнг «Германия учун муқобил» партияси иккинчи ўринда (18 фоиз), Шолцнинг Социал-демократик партияси эса учинчи ўринда (17 фоиз).
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025