Ўзбекистон ва Франция йўл ва аэропорт қурилиши соҳаларида муҳандисларни биргаликда тайёрлайди
Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Франциянинг ESTP Paris олий муҳандислик мактаби бош директори Жоэл Кюни билан учрашув ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
Франция томонига Ўзбекистонда муҳандисларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Ушбу йўналишда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Жоэл Кюнининг айтишича, ESTP Paris олий муҳандислик мактаби қурилиш, энергетика, йўл ва аэропорт қурилиши, сув инфраструктураси каби соҳаларда мутахассисларни тайёрлайди. Шунингдек, мактаб бир нечта ихтисослаштирилган магистрлик курсларини ҳам таклиф қилади. Маълум қилинишича, ESTP дунёнинг 46 мамлакати билан ҳамкорлик ўрнатган ва халқаро алоқаларни кенгайтириш жараёни давом этмоқда.
"ESTP битирувчилари учун икки томонлама диплом (dual diploma) бериш дастури жорий қилинган. Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан биргаликда ўзбек муҳандисларининг янги авлодини тайёрлашда шериклик алоқаларини ўрнатишга тайёрмиз", деди мактаб раҳбари.
Мавзуга оид

15:15
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

11:30 / 16.04.2025
Париж 12 нафар жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти

17:49 / 15.04.2025