Жаҳон | 22:41 / 11.12.2024
6293
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Россиянинг махфий танкерларига қарши курашади

Навбатдаги санкциялар пакети Россиянинг «махфий флоти»га қарши қаратилгани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images

11 декабр куни Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Брюсселда Россияга қарши навбатдаги, 15-санкция пакетини маъқуллади. Бу ҳақда DW хабар берди.

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен сўзларига кўра, чекловлар «махфий флот» - Россия нефтини экспорт қилиш учун фойдаланиладиган танкерлар гуруҳига қарши курашга қаратилган. Шунингдек, санкциялар рўйхатига Россияга Ғарб чекловларини четлаб ўтишга ёрдам бераётган янги одамлар ва компаниялар ҳам қўшилади.

Ушбу санкциялар 16 декабр куни Европа Иттифоқи кенгашида ташқи ишлар вазирлари томонидан тасдиқланиши керак.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи аллақачон 16-пакетни тайёрламоқда, бу эса Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганининг уч йиллигига тўғри келиши мумкин. Унинг «янада кенг кўламли» бўлиши кутилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид