Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ 2026 йилда Ер орбитасидаги объектларни кузатиш учун сунъий йўлдошларни учиради
Қўшма Штатлар Космик кучлари генералининг сўзларига кўра, бу турдаги аппаратларнинг биринчиси 2023 йил сентябрда учирилган ва ҳозирда синовдан ўтказилмоқда.
АҚШ 2026 йилда Ер орбитасидаги объектларни кузатишга мўлжалланган Silent Barker сунъий йўлдошлар тизимини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Defence News нашри.
АҚШ Космик кучлари генерали Стивен Уатингнинг сўзларига кўра, бу турдаги аппаратларнинг биринчиси 2023 йил сентябрда учирилган ва ҳозирда синовдан ўтказилмоқда.
Космик кучлар томонидан учирилган сунъий йўлдошлар сонига аниқлик киритмаган, аммо нашрнинг ёзишича, уларнинг сони камида иккита.
Уайтингнинг сўзларига кўра, АҚШ Космик кучлари ва Миллий разведка бошқармаси 2025 йилдан синов тариқасида сунъий йўлдошларни учиришни режалаштирмоқда. «Улар синов ва текширувдан ўтиши билан бизнинг тезкор маълумотлар базамизга ахборот келишни бошлайди», — дейди Уайтинг.
Шундан кейин Ердан 35,4 минг километр баландликдаги геосинхрон орбитага янги турдаги сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бошланади.
Аввалроқ астронавтларнинг Ой атрофида учишини ўз ичига олган Artemis II миссиясининг бошқариладиган синов парвози 2026 йилнинг апрелигача қолдирилган эди. Кечикиш иссиқликдан ҳимояланган экран билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш, шунингдек, SpaceX аппарати экипажсиз муваффақиятли қўниши ва парвоз давомида ёнилғи қуйиш жараёнини намойиш этиш зарурати билан боғлиқ.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025