Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Чегара билмас мухбирлар»: 2024 йилда дунёда 54 нафар журналист ўлдирилди
Шунингдек, бир йил ичида қамоққа ташланган журналистлар сони 7,2 фоизга ошиб, 550 нафарга етган — уларнинг асосий қисми Хитойда.
Фото: AFP
2024 йил бошидан бери дунёнинг 17 давлатида 54 нафар журналист ўз вазифасини бажариш вақтида ўлдирилди. Бу ҳақда «Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ҳисоботида сўз боради.
Қайд этилишича, қурбонларнинг 31 нафари жанговар можаролар юз бераётган зоналарда ўлдирилган ва бу беш йиллик максимум ҳисобланади. Журналистлар учун энг хавфли ҳудуд сифатида Ғазо келтирилган — ушбу ҳудудда 16 нафар журналист ҳалок бўлган.
Бир йил ичида қамоққа ташланган журналистлар сони 7,2 фоизга ошиб, 550 нафарга етган. «Чегара билмас мухбирлар» энг катта қамоқхона сифатида Хитойни келтирган — у ерда 124 нафар журналист ҳибсда. Мянмада — 61 нафар, Исроилда — 41, Беларусда — 40, Россияда — 38, Ветнамда — 38 нафар журналист қамоқда сақланмоқда. Журналистларга белгиланган озодликдан маҳрум этиш жазоларининг умумий муддати 250 йилга тенг, тўққиз нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган.
2024 йилда 55 журналист асирга тушган, уларнинг 38 нафари — Сурияда. Охирги бир йил ичида бедарак йўқолган журналистлар сони 4 нафарга ортиб, 95 нафарга етган — уларнинг аксарияти Мексика ҳисобига тўғри келади.
«Журналистлар ўлмаяпти, ўлдириляпти; уларни ҳукуматлар қамоққа ташлаяпти; улар йўқолмаяпти, ўғирлаб кетилмоқда. Бу ҳукуматлар ёки қуролли гуруҳлар томонидан ташкил этилаётган жиноят бўлиб, халқаро ҳуқуқни бузади ва кўпинча жазосиз қолади», — дейди RSF бош директори Тибо Брюттен.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
20:20 / 24.01.2025
«Чегара билмас мухбирлар» халқаро жиноят судига Лукашенкога қарши даъво аризаси берди
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:59 / 08.10.2024